Коутиньо "Ливерпул"да фақат бир шарт эвазига қолишини айтди

27 август,2017, 13:51 755

Коутиньо

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жамоа раҳбариятига яна бир мавсум мерсисайдликлар сафида қолишга рози эканлигини айтди. Бразилиялик футболчи бунга фақат бир шарт билан рози бўлишини айтди.

Унга кўра агар “Ливерпуль” уни келгуси ёзда “Барселона”га қўйиб юборишга вада бериши керак. Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли футболчи бу ҳақда аллақачон “Ливерпуль” клубига хўжайинлик қиладиган Fenway Sports Group компанияси раҳбарлари билан гаплашган. Агар улар Коутиньонинг бу шартига кўнишса, у янги мавсумда жамоа учун бор кучини сарфлашга тайёрлигини айтган.

Такидлаш лозимки, бундай ҳолат “Барселона”нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес билан ҳам содир бўлган. Ўшанда 2013 йил “Ливерпул”дан кетишни мақсад қилган Суарес ҳудди шундай шарт эвазига яна бир мавсум мерсисайдликлар сафида қолган эди.