Коутиньо: “Манчестер Сити”га қарши баҳс финалга тенг

19 март, 14:55 326

Коутиньо: “Манчестер Сити”га қарши баҳс финалга тенг

Хабарингиз бор бугун Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади. Турнинг марказий учрашувидан олдин мерсисайдликларнинг етакчи футболчиси Филиппе Коутиньо бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жуда муҳим ўйинни кутяпман. “Сити” Европанинг энг кучли жамоаларидан бири, бунга шубҳам йўқ. Улар айни дамда бизнинг 2-ўрин учун олиб бораётган курашимизда асосий рақибимиз. Шу сабабли бугун ғалаба қозонишимиз шарт.

Чемпионлар лигасидаги мувоффақиятсизликдан сўнг “шаҳарликлар” бор эътиборини ички чемпионат баҳсларига қаратишган. Биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Биз учун бу ўйин финалга тенг. Чунки биз уларни мусобақа жадвалида ортда қолдирмоқчимиз”, - дейди бразилиялик футболчи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.