Коутиньо Неймардан ҳайратланмоқда

 

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Бразилия терма жамоасидаги дўсти Неймарнинг ўйинидан ҳайратланаётганини ва "Барселона" ҳужумчиси ҳозирги ёш футболчиларнинг барчасига ўрнак бўлаётгани ҳақида гапирди.

- Неймар бизнинг футболдаги кумиримиз ва болалар ундан ўрнак олиши лозим, - деди Филиппе Коутиньо. - Мен учун Неймар дунёдаги энг яхши футболчи ва мен унга ўхшашни истайман. Дўстимнинг "Барселона" ва Бразилия терма жамоасидаги ўйини бизни илҳомлантиради.

Неймар ҳам ўз интервьюларида кўп маротаба Филиппе Коутиньонинг маҳоратини мақтаган ва ҳамюртини бир неча бор "Барселона"га ўтишга чақирган.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию