Коутиньо эртаги тугади: У “Ливерпуль” машғулотларига қайтди

 

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг “Барселона”га ўтиш эртаги  якунига етди ва у “Ливерпуль”нинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

Бразилиялик футболчи трансфер мавсумида “Барселона”га ўтиши кутилганди, бироқ “Ливерпуль” барча таклифларни рад этди. Ушбу вақт мобайнида Коутиньо мерсисайдликларнинг ҳатто машғулотларида ҳам иштирок этмаганди.

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, 25 ёшли футболчи яхши формага кириб олиши учун бироз вақт керак бўлади. Мерсисайдликларнинг янги аъзоси Алекс Окслейд-Чемберлен ҳам илк бор жамоа машғулотларида иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!