Коутиньо машғулотларга қайтди

5 май, 11:30 262

Коутиньо машғулотларга қайтди

"Ливерпуль" клуби плеймейкери Фелипе Коутиньо машғулотларга қўшилди.
Таъкидлаш керакки бразилиялик футболчи премьер-лиганинг ўтган турида "Уотфорд"га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Бироқ, кейинчалик унинг жароҳати у қадар жиддий эмаслиги ҳақида хабар берилди. 
Коутиньо кечадан бошлаб мерсисайдликлар машғулотига қўшилди ва "Ливерпул"нинг "Саутгемптон"га қарши баҳсига тайёргарлик олиб бормоқда.
"Жароҳатдан сўнг ўзимни ноҳуш ҳис қилдим. Бироқ, ҳозир оғриқ  камайди. Ўзимни деярли яхши ҳис қиляпман. Шукурки жароҳатим унчалик жиддий бўлиб чиқмади", - дейди Коутиньо клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.