Ковачич "Реал"дан кетмоқчи эмас

28 апрель, 23:15 394

Ковачич

Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Матео Ковачичнинг агенти Никки Вушан мижозининг "қироллик клуби"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Мен Ковачич "Реал"да кам ўйнаяпти деб ўйламайман. Мадрид клуби ўз сафига дунёнинг энг кучли футболчиларини жамлаган.
Айтишим керакки, Ковачич Мадриддаги барчадан миннатдор. Келажакда нима бўлишини билмайман, аммо Тоттидан бошқа ҳар қандай футболчи "Реал"да ўйнашни орзу қилади", -
дейди хорватиялик футболчининг агенти Tuttosport нашрига берган интервьюсида.