Ковачич камида 2 ойга сафдан чиқди

Мадриднинг “Реал” клуби хавбеки Матео Ковачич кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк турида АПОЭЛга (3:0) қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Marca нашрининг хабар беришича 23 ёшли хорватиялик футболчи бугун тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилганида унинг ўнг оёғида жиддий муаммо борлиги маълум бўлди. Бироқ унга жарроҳлик амалиёти қўллашга ҳожат йўқ. Шифокорларнинг сўзларига кўра Ковачичнинг соғайиб кетиши учун таҳминан 2 ой вақт талаб этилади.

Маълумот учун, Хорватия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 5та учрашувда майдонга тушишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!