“Краснодар” “Пахтакор” билан ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Россиянинг “Краснодар” клуби 9 январдан машғулотларга қайтади.

9-10 январда жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади. Эртаси куни эса чартер рейс билан қишки йиғинни ўтказиш учун Осиёга йўл олади.

Краснодарликлар қишки йиғинни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказишади. Ушбу йиғин мобайнида Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси 2 та назорат учрашувида майдонга тушади.

Дастлаб, 22 январь куни Хитой суперлигаси вакили “Хэнань Жианье” билан баҳс олиб борса, орадан 3 кун ўтиб Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!