“Краснодар” – ЦСКА учрашуви чипталари сотиб бўлинди

Россия чемпионати 13-туридан ўрин олган “Краснодар” – ЦСКА учрашувида жуда кўп мухлислар ташриф буюриши кутилмоқда.

“Краснодар” клуби расмий сайтининг маълум қилишича, ушбу беллашувга чиқарилган чипталар сотиб бўлинди. “Краснодар” стадионига – 34 291 ишқибоз сиғади.

Маълумот ўрнида, “Краснодар” – ЦСКА 14 октябрь шанба куни Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!