Крауч АПЛда боши билан 50та гол урган биринчи футболчи бўлди

22 май, 15:55 301

Крауч АПЛда боши билан 50та гол урган биринчи футболчи бўлди

“Сток Сити” клуби ҳужумчиси Питер Крауч Англия премьер-лигаси тарихида 50та голни боши билан киритган биринчи футболчига айланди.

Таъкидлаш керакки, 36 ёшли англиялик футболчи ушбу юбилей голини премьер-лиганинг сўнгги 38-турида “Саутгемптон” (1:0) дарвозасига киритди.

Маълумот учун, Крауч жрий мавсум АПЛнинг жами 27та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилган.