Криштиану Роналду: Биз ЕЧЛда рекорд ўрнатмоқчимиз

2 июнь,2017, 18:40 352

Криштиану Роналду: Биз ЕЧЛда рекорд ўрнатмоқчимиз

 

Хабарингиз бор, эртага ЕЧЛ финал баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашув олдидан “қироллик клуби” етакчиси Криштиану Роналду ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда мусобақа расмий сайти хабар бермоқда.

Биз бу йил ҳам энг нуфузли турнирнинг финалида иштирок этамиз. Алббата, бу ергача етиб келишнинг ўзи бўлмади. Бунинг учун узоқ йўл босдик. Энди шу йўлни тугатиб қўйишимиз керак. Эртага бизга Эвропанинг кучли клубларидан бўлган “Ювентус” рақиблик қилади. Туринликлар ҳам финалга осонликча етиб келишмади. Шунинг учун улар ҳам астойдил ҳаракат қилишади.

Бу мусобақада ҳали ҳеч ким кетма-кет икки марта ғолиб бўлмаган. Аммо биз эртага ЕЧЛда рекорд ўрнатиб кубокни уйга олиб кетишга интиламиз, - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финал учрашуви эртага Уэлъс пойтахти Кардиффда бўлиб ўтади.