Криштиану Роналду: ЕЧЛда кетма-кет 3-марта ғалаба қозона оламиз
Испаниянинг “Реал” клуби юлдузи Криштиану Роналду ЕЧЛ кетма-кет 3-марта ғалаба қозона олишларини айтиб ўтди. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар бермоқда.
- Биз яхши формадамиз. Кўплаб голлар урмоқдамиз. Жамоанинг интилиши ажойиб. Бизда ЕЧЛни кетма-кет 3-марта ғалаба қозониш учун салоҳият етарли. Тўғри, рақиблар анча кучли. Аммо уддаласа бўлади, - деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финалда "қироллик клуби" "Ювентус" билан баҳс олиб боради. Томонларнинг дастлабки тўқнашуви 3 апрель куни Туринда бўлиб ўтса, жавоб беллашуви 11 апрель куни Мадридда ўтказилади.
Фикрлар