Криштиану Роналду Европа терма жамоаларида гол киритиш борасида 2-поғонага кўтарилиб олди

25 июнь, 09:30 890

Криштиану Роналду Европа терма жамоаларида гол киритиш борасида 2-поғонага кўтарилиб олди

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду кеча бўлиб ўтган Янги Зеландияга қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздриб қўйишга эришди ва ўзининг терма жамоадаги голлари сонини 75тага етказиб олди.

Таъкидлаш керакки, Роналду бу кўрсатгич борасида Европа терма жамоалари тўпурарлари рўйхатида 2-ўринда бораётган венгриялик машхур футболчи Шандор Кочишга етиб олди. Қуйида ушбу рўйхат билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Ференц Пушкаш (Венгрия/Испания) – 89та ўйинда 84та гол,;

Шандор Кочиш (Венгрия) – 68 ўйинда 75та гол;

Криштиану Роналду (Португалия) – 141та ўйинда 75та гол;

Мирослав Клозе (Германия) – 137та ўйинда 71та гол;

Герд Мюллер (ФРГ) – 62та ўйинда 68та гол;

Робби Кин (Ирландия) – 146та ўйинда 68та гол;

Златан Ибрагимович (Швеция) – 116та ўйинда 62та гол;

Имре Шлоссер (Венгрия) – 68та ўйинда 59та гол;

Давид Вилья (Испания) – 97та ўйинда 59та гол ;

Ян Коллер (Чехия) – 91та ўйинда 55та гол.