Криштиану Роналду: Менда Мессининг телефон рақами йўқ

 

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросимида “Барселона” футболчилари иштирок этмаганига ўз муносабатини билдирди.

“Месси мени табриклаб, СМС йўлладими? Ҳазиллашманг? Менда унинг телефон рақами йўқ.  У “Олтин тўп” олганида уни табриклаганман, аммо бу сафар Лео келмади”, – деди Роналду.  

“Тақдимотда маросимида “Барселона”нинг барча футболчилари келишини истагандим. Масалан, мен “Олтин тўп”нинг барча маросимларида иштирок этганман. Агар келаси йилларда фақат номзодим қўйилган тақдирда ҳам, барибир келаман”, – дейди португалиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!