Криштиану Роналду: Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди

20 март, 12:47 558

Криштиану Роналду: Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди

 

Испаниянинг “Реал” клуби юлдузи Криштиану Роналду “қироллик клуби”ни олдинда қийин ўйинлар кутиб турганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Биз сўнгги турда сафарда “Атлетик” билан баҳс олиб бордик. Меҳмонда ҳаракат қилишимизга қарамай ғалаба қозондик. Лекин бу осонликча қўлга киритилгани йўқ. “Атлетик” ҳам анча курашди. Асосийси муҳим бўлган 3 очкога эришдик. Бизни олдинда бундан ҳам қийин ўйинлар кутиб турибди, - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетик” – “Реал” баҳсида 1:2 ҳисоби қайд этилди.