Криштиану Роналду: “Реал”ни тўхтатиш жуда қийин

18 август, 15:15 928

Криштиану Роналду: “Реал”ни тўхтатиш жуда қийин

 

Испаниянинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду айни пайтда жамоанинг ҳолати борасида гапириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Ҳа чиндан ҳам “Реал” анча кучли ҳисобланган клубларни мағлуб этди. Биз бу даражага чиқиш учун тинмай меҳнат қилдик. Кетма-кет ЕЧЛда зафар қучдик. Суперкубокларни қўлга киритдик. Бу йўлда “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” мағлуб этилди. Бизни айни пайтда тўхтатиб қолиш жуда қийин, - дейди португалиялик юлдуз.