Криштиану Роналду нимадан бахтиёр?

22 июнь,2017, 08:38 876

Криштиану Роналду нимадан бахтиёр?

 

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Россияга қарши (1:0) КК–2017 “А” гуруҳи 2-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен хурсандман. Ўйин қийин бўлишини билардик, аммо якунда ғалаба қозондик. Биз бахтлимиз, ахир Португалия илк бор Россияда ғалабага эришди.

Ўзга мамлакатда ўйнаяпмиз, рақиб мухлислари бизга қарши. Ҳисобимизда 4 очко бор, барчани табриклайман ва сўнгги турда ҳам ғалаба қозониб, плей-оффга чиқишга умид қиламан”, – дейди португалиялик футболчи.