Кристиан Гросс: “Бунёдкор”нинг йўқотадиган нарсаси йўқ, биз эса 3 очко ишлаш учун келдик

23 апрель, 14:03 335

Кристиан Гросс: “Бунёдкор”нинг йўқотадиган нарсаси йўқ, биз эса 3 очко ишлаш учун келдик

 

Осиё Чемпионлар Лигаси “С” гуруҳи 5-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Бунёдкор”  ва Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли”клублари ўртасидаги учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Кристиан Гросс ўз фикрларини билдирди.

“Эртанги ўйин биз учун жуда муҳим саналади, сабаби мусобақанинг гуруҳ босқич ўйинлари якунига етай деб қолди. Тўғри, “Бунёдкор” муддатидан аввал ОЧЛ плей-офф босқичига чиқиш имкониятини йўққа чиқарди, аммо бу улар осонлик билан таслим бўлади дегани эмас. Улар эртага престиж учун ўйнайди. Тошкентга 3 очко олиш учун келдик. Ҳеч нарса йўқотмайдиган жамоа бор кучини бериб ҳаракат қилади”, – деди Кристиан Гросс.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” учрашуви эртага, 24 апрель куни пойтахидаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00 да бошланиши кўзда тутилган.