Кроос: “Реал” қандай гол уришни эсдан чиқарди

 

“Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос “Ювентус”га қарши (1:3) ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинидан кейин фиркларини билдирди. Мадридликлар икки ўйин натижасига кўра (4:3) турнир ярим финалига йўл олди.

“Даҳшатли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа яхши ўйнади, аммо биз қандай қилиб гол уриш кераклигини эсдан чиқардик. Биринчи бўлимда кўп вазиятларга эга бўлдик ва 0:2 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишга муносиб эмасдик.

Ўйин якунига қадар курашдик, вазиятлар яратдик ва фақат охиридагина гол урдик. “Реал” беллашувни ёмон бошлади, бироқ охирида ўзига келди ва вазиятни ўнглади”, – деди германиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!