Кроос фаолиятини тугатиши лозимлиги айтилди

10 июнь, 20:09 563

Кроос фаолиятини тугатиши лозимлиги айтилди

“Бавария” жамоасининг собиқ бош мураббийи Юпп Хайнкес собиқ шогирди, ҳозирда “Реал”да ўйнаётган Тони Кроос фаолиятини тугатаверса ҳам бўлиши тўғрисида ҳазил қилди.

“Тони 27 ёшда. Аммо у уч бор ЕЧЛ ва Бундеслигада ғолиб чиқишга эришди. Бундан ташқари ЖЧда ҳам ғолиб бўлди. Энди  шунчаки бутсаларини михга илаверса ҳам бўлади.

Тони – стратег. У “Реал”да янада яхши ўйнай бошлади. Барча мураббийлар ўз футболчиларини Кроос каби ўйнашларини исташади”, – деб айтиб ўтди собиқ мураббий Кicker нашрига берган интервьюсида.

Крооснинг ўзи эса бунга жавобан хали фаолиятини тугатишни ўйламаслигини ва доимо янги ғалабалар сари олға боришини айтиб ўтди.