“Кротоне” мураббийи Кротонедан Туринггача велосипедда боради

29 май, 09:48 190

“Кротоне” мураббийи Кротонедан Туринггача велосипедда боради

Италиянинг “Кротоне” жамоаси бош мураббийи Давиде Никола Италия А Серияси 38-турида “Лацио” мағлуб этилганидан сўнг Кротоне шаҳридан Туринггача бўлган йўлни велосипедда босиб ўтишга тайёрлигини маълум қилди.

“Мен футболчиларимга агарда мазкур ўйинда ютиб, лигада қолсак, Кротонедан Турингга қадар велосипедда боришга ваъда берган эдим. Мен бунга тайёрман. Ҳозир ўзимни жуда тетик хис этмоқдаман. Биз жуда катта ҳажмдаги ишни қила олдик.”, - деб мураббийнинг сўзларини келтириб ўтди “Sky Sport Italia” нашри.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ғалаба туфайли “Кротоне” 17-ўринга кўтарилиб олди ва А Серияда келгуси мавсум ҳам иштирок этадиган бўлди.