Куадрадо "Ювентус"дан кетишни режалаштирмаяпти

23 июнь,2017, 14:10 510

Куадрадо

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо жамоасини ўзгартиришни режалаштирмаяпти. У бу ҳақда Football Italia нашрига берган берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Менинг “Ювентус” билан шартномам 2020 йилга қадар имзоланган. Мен ушбу келишув сўнггига қадар Туринда қолмоқчиман”, - дейди колумбиялик футболчи.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи якунланган мавсум Италия А Сериясининг 30та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ҳаёт ўзгарди. «Милан» «Ювентус» футболчисини кўзламоқда

ПСЖ ҳам Куадрадо учун курашга қўшилди