Куала-Лумпурда ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котиблари конференцияси бошланди

4 апрель,2017, 16:07 440

Куала-Лумпурда ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котиблари конференцияси бошланди

 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 4 апрель куни Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакат федерация (ассоциация)лари бош котиблари конференцияси старт олди.

Биринчи бор ташкил қилинаётган мазкур конференцияда Ўзбекистон футбол Федерацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам иштирок этмоқда. Уч кун давом этадиган тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ОФКга аъзо мамлакат федерациялари ўртасида фикр ва ғоя алмашиш,  ҳамкорлик ва бирдамликни оширишдан иборат.

ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон бу каби конференцияни ўтказиш муҳим эканини ҳамда Осиё футболи вазифаларини яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидлади.

“Мазкур тадбир ОФКнинг ўз мақсад ва вазифаларига бўлган мажбуриятини бажаришга ҳамда ташкилотга аъзо мамлакат федерацияларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканига яққол мисол бўла олади. Мақсадимиз – дунёдаги етакчи конфедерацияга айланиб, жамоаларимизнинг юқори даражада ўйнашига ёрдам бериш. ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котибларини Куала-Лумпурда йиғиш орқали футболнинг Осиёдаги вазифаларини яхшироқ тушуниш ва қўллаб-қувватлашга кўмак берадиган муҳит ярата олдик”, – деди Дато Уиндсор Жон.