Кучаётган “тўпчилар” ёхуд “Арсенал” тарихидаги қимматбаҳо трансферлар

13 июль,2017, 00:10 1635

Кучаётган “тўпчилар” ёхуд “Арсенал” тарихидаги қимматбаҳо трансферлар

Лондоннинг “Арсенал” клуби куни кеча “Лион” ҳужумчиси Александр Ляказеттни 45 млн фунт(53 млн еверо)га сотиб олиб, ўз тарихидаги энг қимматбаҳо трансферни амалга оширгани ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабати билан биз “тўпчилар” томонидан амалга оширилган қимматбаҳо трансферларни эслаб ўтишга қарор қилдик.

Ўзил: "Арсенал"га Ляказеттдек ҳужумчи келганидан хурсандман

Умуман олганда, “Арсенал” сўнгги вақтларда анчагина йирик трансферларни амалга ошириб келмоқда. Жамоанинг энг қиммат трансферлари ҳам сўнги 5 йил ичида амалга оширилганини кўришимиз мумкин.

5. Алексис Санчес – 31,7 млн фунт

Бундан роса 3 йил муқаддам “Арсенал” Санчесни сотиб олганлигини расман э`лон қилган эди. Чилилик форвард учун “канонирлар” 31,7 млн фунт(35 млн  евро)ни “Барселона”га “қуртдек” санаб беришган эди. Қайд этиш жоиз, Санчес ҳозирда “Арсенал”нинг асосий  юлдузи бўлиб турибди. У лондонликлар сафида жами 145 учрашувда майдонга тушган ва 72 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

“Манчестер Сити” Алексис Санчес учун катта пул таклиф қилмоқда 

4.  Гранит Жака – 33,8 млн фунт

Таянч ярим ҳимоячиси учун, анчагина катта сумма-а? Нима дедингиз? Ушбу трансфердан кўпчилик  бундан кўпроғини кутган эди. Жака эса ўзининг қўполликлари ва кулгили хатолари билан “тўпчилар”нинг ашаддий мухлисларининг ҳам хафсаласини пир қилди. Кўрамиз, янги мавсумда у ҳам янги даражага кўтарилар.

3. Шкодран Мустафи – 35 млн фунт

Мустафи мавсум аввалида “Арсенал”нинг ғалаба “тумори” бўлди. Ахир, у майдонга тушган кетма-кет 18 та баҳсинг бирортасида “канонирлар” мағлубиятга учрашмади-да. Қолаверса, Шкодран жамоага Жакага нисбатан анча тез мослашиб кетди. Ваҳоланки, германиялик футболчи Жакадан нақд 3 ой кейин “Эмирейтс”га келган эди.

2. Месут Ўзил – 38,2 млн фунт

“Реал”га Лука Модрич келганидан сўнг, ўзига у ерда “нон  йўқ”лигини сезган Ўзил, Мадридни тарк этди. Унинг учун тежамкор “Арсенал” раҳбарлари 38,2 млн фунт(50 млн евро) сарф этишдан тап тортишмади. Қайд этиш жоиз, улар тўғри қилишган эди. Ўзил ҳозирга қадар “Арсенал” сафида 158 та ўйинда иштирок  этди ва 32 та гол киритишга муваффақ бўлди. Бу унинг “Реал”да ўйнаган даврдаги натижадан юқори кўрсаткичдир. Бироқ Арсен Венгернинг олдида ҳозирда яна бир муаммо бор. Ўзилнинг  шартномаси келгуси йили якунига етади. Бироқ ҳозирга қадар янги шартнома борасида бир қарорга келинмади.

Месут Ўзил "Арсенал"дан кетмоқчи эмас 

1. Александр Ляказетт – 45 млн фунт

“Арсенал” Ляказетт учун салкам 50 млн фунт тўлаши ма`лум бўлди. Албатта, турли бонусларни ҳам инобатга олганда. Бу келишув “Арсенал” учун рекорд миқдордаги трансфер бўлди. Қолаверса, “Лион” учун ҳам энг қимматбаҳо сотув бўлди. Франция терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум “Лион” чемпионатда жами 30та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди. Билмадик, Венгер шунча ҳужумчини нима қилар экан?

Ляказетт «Арсенал»да ўзига рақам танлади

Шаҳзод Холбоев тайёрлади