888 0
Профессионал бокснинг WBA (Super), WBC ва IBF йўналишлари бўйича ўрта вазн чемпиони Геннадий Головкин 18 март куни америкалик Дэниэл Жейкобсни очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз унвонларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ушбу жангдан сўнг Геннадий Головкин ўзининг навбатдаги режасини ошкор қилди.

- Мен ўрта вазнда барча чемпионлик камарларини қўлга киритмоқчиман, - деди Геннадий Головкин. - Менга керак бўлган сўнгги камар Билли Жо Сондерсда. Ўша камарни олиш менинг асосий мақсадим.

Геннадий Головкин профессионал рингда 37 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. 33 та жангда рақибларини нокаутга учратган.

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98