Кучли теннисчи зўрлигини исботлади

7 май,2017, 18:30 372

Кучли теннисчи зўрлигини исботлади

 

Марокашда аёллар ўртасида ўтказилаётган "Grand Prix De SAR La Princesse Lalla Meryem - 2017" теннис турнири россиялик Анастасия Павлюченкова ғалабаси билан якунланди.

Мукофот жамғармаси 226 750 АҚШ доллари бўлган мусобақада биринчи рақамла сараланган россиялик ракетка устаси барча рақибларини мағлубиятга учратди.

Тошкентда туғилган теннисчи нуфузли турнир финалига чиқолмади

Анастасия Павлюченкова финал баҳсида италиялик Франческа Скьявоне билан беллашди. Бир соату 43 дақиқа давом этган финал ўйинида россиялик теннисчи 7:5, 7:5 ҳисобида зафар қучди ва фаолияти давомидаги ўнинчи совринига эга бўлди.

SPORTS.uz