Куман: Лукаку бор экан гол доим бўлади

12 март, 09:40 332

Куман: Лукаку бор экан гол доим бўлади

 

"Эвертон" бош мураббийи Рональд Куман Англия премьер-лигасининг 28-турида "Вест Бромвич Альбион" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабада Ромелу Лукакунинг хизматини алоҳида таъкидлади.

- Биз зўр ўйнадик, - деди Рональд Куман. - Ҳимоячиларнинг ҳаракатини алоҳида таъкидлаш лозимю Улар ишончли тўп сурди. Ромелу Лукаку бор экан "Эвертон" доим гол уради.

Рональд Куман жамоанинг асл мақсади келаси мавсум Европа миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиш эканини таъкидлади. Бунинг учун жамоа чемпионатни еттинчи поғонада якунлаши керак.

SPORTS.uz