Кумиков: Стадиондаги турли хайқириқлар бизга босим юклайди

Олмалиқ" - "Нефтчи" (1:2) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Бироқ биз хаттоки, бирга-бир вазиятда ҳам гол ура олмадик. Сўнгги баҳсларда бироз омадимиз келмаяпти.

Мухлислардан жамоамизни қўллаб-қувватлашни сўрардим. Чунки стадиондаги ишқибозларнинг турли-хил хайқириқлари футболчиларга қўшимча босим юклашини мумкин", - деди Виктор Кумиков

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!