Кун фотоси: Европа лигаси кубогига оёғини тиқиб олган Златан

25 май,2017, 10:00 880

Кун фотоси: Европа лигаси кубогига оёғини тиқиб олган Златан

Аввал хабар берганимиздек, кеча Златан Ибрагимовч “Манчестер Юнайтед” таркибида Европа лигаси ғолиби бўлди. Эътиборлиси, бу соврин 35 ёшли футболчининг фаолиятидаги биринчи еврокубок бўлди. Чунки, у бундан аввал на ЕЧЛда ва на ЕЛ ғолиб чиқа олмаган эди. Фақатгина, “Барселона” таркибида УЕФА суперкубогини қўлга киритган.

Учрашувдан сўнг швециялик форвард кийиниш хонасида ЕЛ кубоги ичига жароҳат олган оёғини тиқиб суратга тушди. Бу эса ҳозирданоқ кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.