Кун видеоси: "Ювентус" футболчилари Мессининг футболкасини талашишмоқда (видео)

20 апрель,2017, 14:40 941

Кун видеоси:

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Барселона" ва "Ювентус" жамолари баҳси бўлиб ўтди. Нурсиз дуранг билан якунланган баҳсдан сўнг туринликлар дастлабки учрашувда қозонган ғалабаси эвазига ярим финалга йўл олишди.

Эътиборлиси, ўйин якунланиши арафасида "Ювентус"нинг икки ҳимоячиси Лионель Мессининг либосини олиш учун бир-бирлари билан тортишиб кетишди. Аниқроғи, Леонардо Бонуччи ўйин пайтининг ўзидаёқ Мессидан учрашувдан сўнг ўзаро футболкаларни алмаштиришни сўради. Бу пайтда аргентиналик футбол афсонасининг либосини Жоржо Кьеллини ҳам истаётгани билиниб қолди ва икки "Ювентус" футболчиси Мессининг футболкаси учун курашга киришди. Якунда бу футболка Бонуччига насиб этди.

Қуйида ушбу ҳолатга гувоҳ бўлишингиз мумкин: