Кураги ерга тегмаган полвонлар олтин медалга сазовор бўлди

16 март, 14:10 478

Кураги ерга тегмаган полвонлар олтин медалга сазовор бўлди

 

Тошкент шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Камил Фаткулин соврини учун аъанавий халқаро турнир ғолиблари номи эълон қилинди.

Бешинча маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар 11 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди. Бу галги турнирда ўзбекистонлик ёш полвонлар билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 300 нафардан зиёд истеъдодли спортчилар ўзаро беллашди.

Икки кун давом этган мусобақада ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгган ўзбекистонлик Акмал Ҳамроев, Аброр Отабоев, Асилбек Неъматов, Намол Абдуллаев, Нурулло Ёўлдошмаҳмудов, қозоғистонлик Ойбек Эсмуратов, Мадиёр Маулитканов, Ерсултон Бекболат, Асилбек Жанибекулу, тожикистонлик Ҳабибжон Зуҳуров, россиялик Рамазон Магомедов олтин медаль билан тақдирланди.

SPORTS.uz