Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати иккинчи кунги ғолиблари аниқланди


Қарши шаҳри мезбонлик қилаётган кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсларининг иккинчи кунги ғолиблари аниқланди.

Эркаклар ўртасидаги 73 вазнда гиламга чиққан 2015 йилги дунёнинг энг яхши курашчиси ва жаҳон чемпиони Давлат Абраев барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олди. Кейинги ўринларни самарқандлик Муҳиддин Қурбонов, қаршилик Шербек Авлақулов ва бухоролик Манчур Тешаев банд этишди.

Иккинчи кунги ғолиблар билан танишинг:

Эркаклар
 73 кг

1. Давлат Абраев (Қашқадарё)
2. Мухриддин Қурбонов (Самарқанд)
3. Шербек Авлақулов (Қашқадарё)
3. Мансур Тешаев (Бухоро)

81 кг
1. Камолиддин Расулов (Тошкент шаҳар)
2. Мухаммадали Шамсидинов  (Самарқанд)
3. Мирқосим Бердиёров (Самарқанд)
3. Нурбек Бердиёров (Самарқанд)


Аёллар
70 кг

1. Гулмира Исматова (Самарқанд)
2. Чинора Худойқулова (Бухоро)
3. Обод Мирзаева (Сурхондарё)
3. Мухайё Ибрагимова (Андижон)

kurash

78 кг
1. Кумуш Юлдашева (Хоразм)
2. Мафтуна Эсонова (Навоий)
3. Нурсулиу Жумамуратова (Қорақолпоғистон)
3. Дилроза Бозорова (Бухоро)

87 кг
1. Раҳима Юлдошева (Хоразм)
2. Малоҳат Рўзиева (Тошкент шаҳар)
3. Обида Алладустова (Қашқадарё)
3. Гулбадан Абдусаматова (Наманган)

+87 кг
1. Беғам Баимова (Сирдарё)
2. Рината Илматова (Сурхондарё)
3. Нургул Утемуратова (Қорақолпоғистон)
3. Сурайё Ёвқочова (Навоий)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!