Кураш олимпия ўйинлари дастурига киритилади

Ўзбек миллий кураши 2018 йилги Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақда кураш Халқаро ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун Ал Ҳаким Ат Термизий хотира турнири олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ОАВ вакилларига эълон қилди.

– Шуни мамнуният билан айта оламанки, кураш 2018 йилда Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олди.

Шунингдек, ҳурматли амалдор курашнинг Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олиши борасидаги саволимзга ҳам жавоб берди.

– Бирор спорт турининг олимпия ўйинларига киритилиши жудаям мураккаб масалалардан ҳисобланади. Биз айни дамда ушбу спортни олимпиадага киритишнинг амалий босқичидамиз. Умид қиламанки, кураш 2028 йилги олимпиада дастурига киритилади. Бироқ бу якуний қарор дегани эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!