Куртуа АПЛнинг "Олтин қўлқоп"ини қўлга киритди

22 май, 10:30 304

Куртуа АПЛнинг

Хабарингиз бор, бельгиялик голкипер Тибо Куртуа жорий мавсум “Челси” билан биргаликда Англия премьер-лигасида ғолиб чиқди.

Эътиборлиси, бутун мавсум давомида АПЛнинг 16та турида ўз дарвозасини сақлаб қолган 25 ёшли Бельгия терма жамоаси дарвозабон якунда мусобақанинг “Олтин қўлқоп” совринига эга бўлди.

Маълумот учун, Куртуадан кейинги ўринларни “Тоттенхэм” дарвозабони Уго Льорис (15та голсиз серия), “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давида Де Хеа ва “Саутгемптон” дарвозабони Фрэйзер Форстер (14тадан голсиз серия) эгаллашди.

АПЛ. "Челси" чемпионатнинг сўнгги турида ҳам рақибини аяб ўтирмади>>>

“Челси” Куртуа билан музокараларни бошлади>>>