Куртуа "Челси"дан таклиф кутяпти

22 март, 12:05 360

Куртуа

 

 

"Челси" дарвозасини ишончли қўриқлаётган бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуа "Реал" таклифини рад этди. Моҳир посбон Лондон клуби унга янги шартнома таклиф этишини кутмоқда.

- Айни пайтда клубда ҳамма бор эътиборини Англия чемпионлигини қўлга киритишга қаратган, - деди Тибо Куртуа. - Ҳали шартнома борасида ҳеч ким билан гаплашмадик. Лекин мавсум якунида бу мавзуга қайтамиз. Менга янги шартнома таклиф этишларини кутяпман.

Тибо Куртуа жорий мавсумда "Челси" дарвозасини АПЛнинг 28 та учрашувида қўриқлади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.