Куртуа "Челси"га жиддий шарт қўймоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоа раҳбариятидан маошини икки баробарга кўтаришни талаб қилмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик голкипернинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Унга кўра футболчи ҳафтасига 90 минг фунт маош олиши белгилаб қўйилган. Ишончли манбаанинг маълум қилишича, 25 ёшли дарвозабон жамоанинг юошқа етакчилари сингари даромад кўрмаяпти ва шу боис ўзининг маошини икки баробарга оширишларини талаб қилмоқчи.

Таққослаш учун, Куртуанинг жамоадаги ҳамюрти Эден Азарнинг айни дамдаги ҳафталик маоши 200 минг фунтни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!