Куртуа "Челси"нинг дастлабки таклифини рад этди

16 июнь,2017, 13:25 251

Куртуа

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаб юборди. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” 25 ёшли бельгиялик футболчига дастлабки таклиф билан мурожаат қилган, бироқ Куртуа бунга рад жавобини берган.

Таъкидлаш керакки, Мадриднинг “Реал” клуби ҳам Куртуани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. “Қироллик клуби” бу борада “Челси”га қишдаёқ таклиф юборган эди. Ўшанда улар Бельгия терма жамоаси аъзоси учун нақд 30 млн евро таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ лондонликлар Тибо Куртуа учун ҳафтасига 234 минг евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.