Куртуа: Ҳужумчилар Буффондан қўрқишади

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа “Ювентус”даги ҳамкасби Жанлуижи Буффон борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У умуман бошқа савиядаги дарвозабон. У етакчилик қобилиятига ва юксак маҳоратга эга. Ҳужумчилар ундан қўрқишади.

Агар мен ҳам ҳудди шу ёшда шундай даражада ўйин намойиш эта олсам, жудаям ҳурсанд бўлган бўлардим”, - дейди бельгиялик голкипер Evening Standard нашрига берган интервьюсида.

Афсонавий Жанлуижи Буффоннинг ўнта энг яхши сейви>>>

Пике ЕЧЛ финалида Буффон ва Алвешга омад тилади>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!