Куртуа: Мен энг зўр дарвозабонлар бириман ва "Реал"га зор эмасман

21 март,2017, 19:00 615

Куртуа: Мен энг зўр дарвозабонлар бириман ва

 

 

Англия премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган "Челси"нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа "Реал"га ўтмаслигини яна бир карра таъкидлади.

- Мен дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бириман, - деди Тибо Куртуа. - Мен "Челси"да ўзимни яхши ҳис қиляпман ва "Реал"га зор эмасман. Лондон клуби билан яна икки йиллик шартномам бор. Антонио Конте билан яхши ишлаяпмиз.

Тибо Куртуа жорий мавсумда жамоасининг АПЛдаги барча - 28 та учрашувида қатнашиб, 21 та гол ўтказиб юборди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.