Куртуа голга ассистентлик қилди ва...

Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабони Тибо Куртуа кеча ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган Озарбайжоннинг "Қорабоғ" жамоасига қарши баҳсда шеригини голли узатма билан таъминлади.

Аниқроғи, бельгиялик посбон учрашувнинг 30-дақиқасида ҳимоячи Давид Заппакоста томонидан киритилган голга ассистентлик қилди.

ЕЧЛ тарихида сўнгги бор бундай ҳолат 2012 йилда кузатилган эди. Шотландиянинг "Селтик" клуби дарвозабони Фрейзер Форстер "Барселона"га қарши кечган ўйинда шеригини голли узатма билан таъминлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!