“Кёльн” тўпурари келгуси мавсумни Англияда бошлаши мумкин

Германиянинг “Кёльн” клуби ҳужумчиси Антони Модест мавсум якунлангач, жамоасини ўзгартириши мумкин.

Немис матбуоти тарқатганг хабарларига қараганда 29 ёшли футболчига Англия премьер-лигаси жамоаларидан таклифлар бўлмоқда. Бу борада асосий номзод Лондоннинг “Вест Хэм” жамоаси эканлиги айтилмоқда. Бундан ташқари "Бёрнли", "Сток Сити" ва "Вест Бромвич" клублари ҳам франциялик футболчи учун кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Антони Модест жорий мавсум Бундеслиганинг 28та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Бундеслига. “Лейпциг” сўнгги дақиқада “Байер”ни енгди ва бошқа натижалар

"Вест Хэм" Бундеслигада порлаган тўпурарни Англияга қайтаради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!