La Gazzetta dello Sport Роналдуни 400 млн еврога баҳоламоқда

17 июнь,2017, 12:00 272

La Gazzetta dello Sport Роналдуни 400 млн еврога баҳоламоқда

Италиянинг машхур La Gazzetta dello Sport нашри "Реал"ни тарк этиши кутилаётган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду бошқа жамоага қанчага ўтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Нашрнинг таҳминига кўра Португалия терма жамоаси етакчисини сотиб олишни истаган клуби камида 400 млн евро сарфлашига тўғри келади. Таъкидлаш керакки, ушбу суммага футболчининг оладиган маоши ҳам киритилган.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи Испания прокуратураси томонидан 2011-2014 йилларда 14,7 млн евро миқдоридаги солиқлардан бўйин товлашда гумонланмоқда ва шу сабабли ҳам у Мадрид клубидан кетишга қарор қилган.