Ла Лига. “Атлетико Мадрид” йирик ҳисобда “Спортинг”ни таслим қилди
Испания чемпионати 23-турида “Атлетико Мадрид” сафарда “Спортинг Хихон” жамоаси билан ўзаро баҳс олиб борди.
Голларга бой кечган ўйинда мадридликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг биринчи бўлимида голлар бўлмади. Иккинчи бўлим бошланиши билан Феррейра Карраско ҳисобни очди. 3 дақиқадан кейин Альварес ҳисобни тенглаштирди.
80-дақиқадан 85-дақиқага қадар Кевин Гамейро учта гол киритиб, "Атлетико"га йирик ғалаба келтирди.
Спортинг Хихон – Атлетико 1:4 (0:0, 1:4)
Голлар: 0:1 – 46 Феррейра Карраско, 1:1 – 49 Альварес, 1:2 – 80 Гамейро, 1:3 – 81 Гамейро, 1:4 – 85 Гамейро.
Спортинг Хихон – Куэльяр, Аморебьета, Хорхе Мере, Канелья, Дуглас Перейра, Гомес (Чоп, 84), Микель Весга, Бурги (Родригес, 84), Альварес, Кастельяно, Траоре (Кастро, 76).
Атлетико – Мойя, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Люка Эрнандес, Феррейра Карраско (Парти, 68), Габи, Корреа (Сауль, 62), Коке, Гризманн, Торрес (Гамейро, 62).
Огоҳлантиришлар: Микель Весга (57), Парти (72).
Фикрлар