Ла Лига. “Барселона” 10 дақиқа ичида “Севилья”ни янчиб ташлади

Испания чемпионати 30-тур марказий ўйинида “Барселона” ўз майдонида “Севилья” футболчиларини қабул қилди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Луис Суарес ҳисобни очган бўлса, 3 дақиқадан кейин Лионель Месси ҳисобни оширди.

33-дақиқада яна аргентиналик ҳужумчи катта саҳнага чиқиб, ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди. Шу тариқа, Луис Энрике жамоаси ишончли ғалабани қўлга киритди.

Барселона – Севилья  3:0 (3:0)

Голлар: Суарес 23, Месси 26, Месси 33

Барселона: Тер Штеген, Умтити, Пике (Динь 77), Маскерано, Серхи Роберто, Ракитич (Аленья 79), Бускетс, Иньеста, Месси, Неймар, Суарес (Алькасер 64).

Севилья: Рико, Мариано, Меркадо (Краневиттер 46), Ленгле, Пареха, Эскудеро, Нзонзи, Насри (Сарабия 46), Иборра (Йоветич 76), Витоло, Корреа.

Огоҳлантиришлар: Пике 14, Иборра 38, Витоло 56, Бускетс 73, Ракитич 78, Аленья 84,

Четлатиш: Витоло 90

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!