Ла Лига. Голлар шоусида ғолиб аниқланмади (Видео)

Испания чемпионати 11-тур илк ўйинида "Бетис" жамоаси ўз майдонида "Хетафе" футболчиларини қабул қилди. 

Ўйинни фаол бошлаган "Хетафе" 34-дақиқага келию 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди.

Аммо иккинчи бўлимда ташаббус "Бетис" томонига ўтди ва амалга оширилган ўзгаришлар "яшиллар"га мағлубиятдан сақланиб қолишга хизмат қилди. 

Бетис – Хетафе 2:2

Голлар: 0:1 – 18 Бергара, 0:2 – 34 Портильо, 1:2 – 68 Санабриа, 2:2 – 87 Будебуз.

Бетис: Адан, Барраган, Манди, Амат (Руис 80), Тоска (Будебуз 63), Камараса (Санабриа 63), Гарсия, Гуардадо, Хоакин, Серхио Леон, Тельо.

Хетафе: Гуаита, Кальдерон, Даконам, Кала, Антунеш, Портильо (Оливера 90), Бергара, Арамбарри, Дидье (Мора 81), Анхель (Фажр 72), Молина.

Огоҳлантиришлар: Кала (12), Гарсия (18), Арамбарри (32), Антунеш (33), Дакоман (43), Амат (53), Фажр (75), Бергара (85).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!