Ла Лига. Каталониянинг яна бир жамоаси 3 очкони қўлга киритди

Бундан бироз муқаддам Испания Ла Лигасининг 26-туридан ўрин олган яна бир учрашув ўз ниҳоясига етди.

Аниқроғи, шу куни ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилиб олган “Жирона” рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим ғалабани қўлга киритди. Таъкидлаш лозимки, бугун шунингдек Каталониянинг яна бир жамоаси – “Эспаньол” ўз майдонида “Реал” Мадридни ҳудди шу ҳисобда мағлубиятга учратди.

“Жирона” – “Сельта” 1:0 (1:0, 0:0)

27 февраль «Монтиливи»

Гол: 1:0 – 14 Порту.

“Жирона” – Буну, Рамальо, Эспиноса, Хуанпе, Маффео, Понс, Гранель, Планас, Порту (Тимор, 90), Гарсия (Алейш Гарсия, 71), Стуани (Лосано, 85).

“Сельта” – Бланко, Мальо, Ронкалья, Гомес, Кастро, Васс (Бойе, 75), Лоботка, Хосабед (Радоя, 75), Мор, Аспас, Макси Гомес.

Огоҳлантиришлар: Маффео (26), Стуани (53), Кастро (60), Мор (80), Алейш Гарсия (86).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!