Ла Лига. Месси “Барселона”ни қутқарди

 

Испания чемпионати 23-турида “Барселона” ўз майдонида “Леганес” футболчилари қабул қилди. Мазкур ўйинда каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Лионель Месси жамоадоши Луис Суареснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 71-дақиқага келиб Лопес мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Учрашув якунида эса Месси пенальтини бехато бажариб, "Барселона"ни очко йўқотишдан қутқарди 

Мазкур қийин ғалабадан кейин Луис Энрике жамоаси яна иккинчи ўринга чиқиб олди. 

Барселона – Леганес 2:1

Голлар: 1:0 – 4 Месси, 1:1 – 71 Лопес, 2:1 – 90, пенальти Месси.

Барселона – тер Стеген, Матье, Умтити, Динь (Альба, 81), Серджи Роберто, Ракитич, Андре Гомеш (Иньеста, 80), Рафинья (Денис Суарес, 80), Неймар, Месси, Суарес.

Леганес – Яго Эррерин, Мантовани, Рико, Тито, Сиовас (Инсуа, 87), Пирес, Моран (Лопес, 65), Шимановски (Мачис, 70), Адамес, Эль-Жар, Герреро.

Огоҳлантиришлар: Суарес (46), Мантовани (55), Сиовас (87).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!