Ла Лига. Мессининг дубли “Барселона”нинг йирик ғалабасини таъминлади (видео)

7 май, 09:30 276

Ла Лига. Мессининг дубли “Барселона”нинг йирик ғалабасини таъминлади (видео)

 

Испания чемпионати 36-турида “Барселона” жамоаси ўз майдонида “Вильярреал” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда каталонияликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. Ғолиблар сафида Лионель Месси дубль қайд этган бўлса, Неймар ва Луис Суарес биттадан гол урди.