Ла Лига. “Реал” Мадрид дербисида ғалабани қўлдан бой берди

 

Испания чемпионати 31-тур марказий ўйинида Мадриднинг икки клуби – “Реал” ва “Атлетико” ўзаро кураш олиб борди.

Мазкур ўйинда 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Учрашувнинг 52-дақиқасида Пепе ҳисобни очган бўлса, “Атлетико” 85-дақиқада Антуан Гризманнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

"Реал" ушбу ўйиндан кейин очколари сонини 72 тага етказиб, пешқадамликни сақлаб қолди. Бугун тунда "Барселона" ўйнайди ва мадридликларга етиб олиши мумкин. Шунга қарамай, "Қироллик клуби"да битта захира ўйини бор. 

Реал Мадрид – Атлетико 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 52 Пепе, 1:1 – 85 Гризманн.

Реал Мадрид – Навас, Пепе (Начо, 67), Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Иско, 76), Бэйл (Васкес, 81), Роналду, Бензема.

Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль (Корреа, 62), Габи, Феррейра Карраско (Хименес, 88), Коке, Гризманн, Торрес (Парти, 78).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (37), Сауль (52), Годин (60), Карвахаль (88), Коке (89).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!