Ла Лига. “Реал” Роналду ва Бэйлсиз ҳам йирик ғалабага эришди ва 1-ўринга қайтди

 

Испания чемпионати 26-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда “Эйбар” меҳмони бўлди.

Голларга бой кечган ўйинда мадридликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. Мадрид клуби сафида Карим Бензема дубль қайд этди. Хамес Родригес ва Марко Асенсио биттадан гол урди.

“Эйбар” таркибида Пенья битта жавоб голини киритди. Шу тариқа, “Реал” очколари сонини 59 тага етказиб, 1-ўринга қайтди.

Эйбар – Реал Мадрид 1:4 (0:3, 1:1)

Голлар: 0:1 – 14 Бензема, 0:2 – 25 Бензема, 0:3 – 29 Хамес, 0:4 – 60 Асенсио, 1:4 – 72 Пенья.

Эйбар – Йоэль, Рамис, Луна (Арбилья, 55), Капа, дос Сантос, Эскаланте, Дани Гарсия, Гонсалес (Ривера, 63), Леон (Инуи, 87), Пенья, Энрик.

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Начо, Данило, Рамос, Модрич (Ковачич, 71), Каземиро, Асенсио, Хамес (Иско, 75), Васкес, Бензема (Диас, 65).

Огоҳлантиришлар: Эскаланте (32), Начо (62), Каземиро (65).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!